ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 4 июль куни соат 11:02 да Тошкент шаҳар ФВБга Юнусобод тумани "А.Навоий" кўчасида жойлашган қурилиши битмаган бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Айтилган манзилга соат 11:06 да 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус автонарвон етиб борган ва ёнғин соат 11:17 да ўчирган.
Ёнғин натижасида бинонинг томида тахминан 5 кв.м майдонда сақич-битум маҳсулотлари ёнган.
Тан-жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ