• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 3 июл 14:01

Англиянинг "Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси футболчиси Диогу Жота 28 ёшида вафот этди

Португалиялик футболчи ЙТҲга учраши оқибатида вафот этган. У билан бирга унинг укаси ҳам автоҳалокат қурбони бўлган.

324
0
Gettyimages

"Ливерпуль" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диогу Жота 28 ёшида автоҳалокатда вафот этди, дея хабар бермоқда Испаниянинг Marca нашри.

Қайд этилишича, ЙТҲ бугун эрталаб Испания шимоли-ғарбидаги Самора вилоятида содир бўлган, футболчи машинада Португалиянинг иккинчи дивизиони "Пенафиел" клубида ўйнаётган 26 ёшли укаси Андре Силва билан бирга бўлган. ОАВнинг ёзишича, автомобиль йўлдан чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲга учраши натижасида ёниб кетган. Воқеа жойидаги тиббий хизматлар икки кишининг ўлимини тасдиқлаган.

Маълумот ўрнида, июнь ойининг охирида Диогу Жота уйлангани ҳақида хабар қилинган эди. Бир суткадан камроқ вақт олдин футболчи тўйидан фото ва видеоларни ижтимоий тармоқларда эълон қилган эди.

324
0

Изоҳ