Аввалроқ, Қорақалпоғистондаги тўйлардан бирида чигирткалар босқини юзага келгани акс этган видео тарқалган эди. Видоэда кечки тўй маросими ўтказилган жойга чигирткалар тўдаси ёпирилганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ходимлари видеода акс этган ҳолат ҳақида 16 июндан 17 июнга ўтар кечаси хабар топган.
"Чигирткалар тўдасини бартараф этиш мақсадида Тўрткўл туманида кучайтирилган мониторинг олиб борилган. Бироқ манзил топилмаган. Тўрткўл тумани аҳолисидан ҳам чигирткалар босқини ҳақида мурожаатлар келиб тушмаган",- дейилади хабарда.
Изоҳ