• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 11:04

Тошкентда автобус ҳайдовчиси энергетик ичган йўловини автобусдан тушишини талаб қилди — видео

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳолатга изоҳ берди.

699
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги йўловчи автобуслардан бирида йўловчи энергетик ичгани сабаб ҳайдовчи томонидан автобусдан тушириб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Суриштирувлар натижасига кўра, автобус салон қисмида йўловчи энергетик ичимликни ичган пайтда бошқа йўловчилар унга нисбатан норозилигини билдиришган. Кўпчиликнинг норозилиги сабабли ҳайдовчи ўзбошимчалик билан йўловчидан автобус салонидан тушиб кетишини сўраган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчи автобус саройига чақирилиб, раҳбарлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган ва ҳайдовчига нисбатан огоҳлантириш берилган.

699
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш