• 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 2 июн 19:39

Miss World 2025: Дунёнинг энг гўзал қизи аниқ бўлди

Тайландлик 21 ёшли қиз Дунё гўзали – 2025 танловини қўлга киритди.

223
0
CNN

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида Miss World 2025 (Дунё гўзали – 2025) гўзаллик танловининг финали бўлиб ўтди. Дунёнинг турли бурчакларидан 108 нафар иштирокчи энг гўзал қиз номи учун кураш олиб борди.

Танлов якунларига кўра, Тайланд вакили Сучата Чуангсри ғолибликни қўлга киритди. 21 ёшли модел ва сиёсатшунослик талабаси бўлган Чуангсри танлов давомида нафақат гўзаллиги, балки ўзининг ижтимоий лойиҳаси билан ҳам эътиборни тортди.

У "OpalForHer" деб номланган кўкрак бези саратони ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган ташаббуси билан халқаро эътирофга сазовор бўлган.

Финал босқичида қуйидаги иштирокчилар етакчилик қилди:

1-ўрин: Сучата Чуангсри (Тайланд);

2-ўрин: Хассет Дереге (Эфиопия);

3-ўрин: Мая Кляйда (Польша);

4-ўрин: Аурели Жоаким (Мартиника).

223
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш