АҚШнинг Боулдер шаҳрида (Колорадо штати) эркак Ғазо секторида гаровда қолаётган исроилликларни хотирлаш марши иштирокчиларига "молотов коктейли" билан ҳужум қилди. Бу ҳақда CBC News хабар берди.
"Ҳодисага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, гумонланувчи Ғазо секторида гаровга олинган исроилликларни хотирлаш маршида қатнашган одамларга ёнувчи аралашма солинган шишалар билан ҳужум қилган," - дейилади нашр хабарида.
Манбаларга кўра, ҳужум оқибатида беш киши куйиш тан жароҳатини олган. Улардан икки нафари тиббий вертолётда шифохонага етказилган.
"Бу норозилик эмас, бу гаровга олинганлар ва уларнинг оилалари билан бирдамлик белгиси сифатида тинч сайр ва уларни озод қилишга чақириқдир," - деди маршни ўтказган Run For Their Lives ташкилоти вакиллари.
Уларнинг маълумотларига кўра, намойишда жами 30 га яқин киши иштирок этган.
Изоҳ