Тошкент шаҳрида Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига мурожаат билан чиқди. Унга кўра, Туризм қўмитасига Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг мурожаати келиб тушган.
Мурожаатда, жорий йилнинг 5 июнь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари футбол терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги ўйинига спорт соҳасига ихтисослашган йирик блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимиз фан-клуб аъзолари билан биргаликда 5 минг нафар Ўзбекистон фуқаросини томошабин сифатида Амирликларга олиб келиш бўйича кенг тарғибот ишлари амалга оширилаётганлиги келтирилган.
Шунингдек, БААнинг “Ал Ваҳда” футбол жамоаси уй ўйингоҳи 12 минг томошабин сиғимига эгалиги, Осиё футбол конфедерацияси қоидаларига кўра мезбон томондан меҳмон томоннинг томошабинлари учун сиғимнинг 8 %ини (960 нафар) ажратиш мажбуриятини олади.
"Мухлисларимизнинг ўйингоҳга сиғмаслик эҳтимоли юқори эканлиги бу эса хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши талабларини бузилишига олиб келиши ҳақида маълумот берилган.
Шу муносабат билан, БАА аэропортларида хавфсизлик идоралари томонидан фуқароларимизнинг қайтариб юборишга асос сифатида тахмин қилинаётганлигини инобатга олиб, ушбу кунлари БААга турпакетлар орқали туристларни юбормаслик чораларини кўриш тавсия этилади", - дейилади муносабатда.
Изоҳ