• 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 2 июн 12:31

Ўзбекистонлик футболчилар ўз клубларида мамлакат кубогини қўлга киритишди

Ўзбекистон МТЖнинг 2 нафар аъзоси ва Ўзбекистон U-23 ўйничиси мамлакат кубогида ғолиб чиқишди.

98
0
ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Жалолиддин Машарипов ва Аббосбек Файзуллаев ҳамда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев ўз клубларида мамлакат кубогини қўлга киритишди.

Ўзбекистон МТЖ ва Эроннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси ўз клубида "Малаван"га қарши учрашувда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Эрон кубогини қўлга киритди.

Яна бир МТЖ футболчиси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев ҳам ўзи фаолият юритаётган мамлакат кубогини қўлга киритди. ЦСКА ва "Ростов" жамоалари ўртасидаги финал учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида ЦСКА рақибини 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Россия кубогини қўлга киритди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг иқтидорли футболчиси, Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби аъзоси Умарали Раҳмоналиев ҳам ўзи фаолият юритаётган мамлакат кубогини қўлга киритди. Озарбайжон кубоги финалида Раҳмоналиев ҳаракат қилган "Сабаҳ" "Қорабоғ" жамоасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди.

98
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш