• 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 2 июн 10:35

Май ойида 100 млрд сўмга яқин энергиядан ноқонуний фойдаланилган

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 229 та ҳолат аниқланди.

59
0

“Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари иштирокида сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 229 та ҳолат аниқланган.

Унга кўра, 35,6 млн кВт⋅соат электр энергияси (57,9 млрд сўм) ва 13,2 млн метр куб табиий газ (36,9 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 94 миллиард 887 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 448 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.


59
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш