Лойиҳа ҳақида
Celebrity Residence — Нукус ва Бобур кўчаларидан уч дақиқалик масофада жойлашган клуб уйи. Бу ерда резидентлар фаол ҳаёт кечириши, оилавий тадбирлар ўтказиши ва мажмуадан чиқмаган ҳолда масофавий ишлаши мумкин бўлади. Celebrity Residence ҳудудида ривожланган ички инфратузилма яратилади.
Фоизсиз муддатли тўлов
Celebrity Residence тураржой мажмуаси икки босқичдан иборат. Биринчиси деярли тайёр, иккинчисида қурилиш ишлари давом этмоқда. Иккинчи бино хонадонлари учун узоқ муддатли тўлов имконияти мавжуд бўлиб, у қуйидаги тартибда амалга оширилади:
— Бошланғич тўлов 30% дан бошланади ва уч ойга тенг бўлиниб тўланади;
— Тўловнинг қолган қисми 2028- йилгача бўлиб-бўлиб тўланади.
Инфратузилма
Мажмуада алоҳида иккита бино – “клуб майдонлари” қурилмоқда. Бу резидентлар учун мўлжалланган, бассейн, фитнес зали, коворкинг майдони, болалар ўйин хонаси, банкет зали ва бошқа дам олиш хоналари мавжуд бўлган махсус жойлардир.
Шунингдек, резидентлар қўриқланадиган ландшафтли ҳовли, ер ости автотураргоҳи ва ресторан галереясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
Хонадонлар ва сотиб олиш шартлари ҳақида батафсил маълумотни савдо офисида, веб-сайтда ва мажмуанинг ижтимоий тармоқларида билиб олишингиз мумкин.
Телефон: +998 99 730-11-11;
Манзил: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор 7-тор кўчаси;
Веб-сайт: celebrity.uz;
Instagram: @celebrity.residence.
Реклама ҳуқулари асосида
Изоҳ