• 12 790 сўм
    22.17
  • 14 486 сўм
    86.4
  • 163 сўм
    -0.03
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 790 сўм
    22.17
  • 14 486 сўм
    86.4
  • 163 сўм
    -0.03
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 31 май 09:41

Sariosiyo аэропорти 30 йилдан сўнг фаолиятини тиклади — фото

Мазкур аэропорт орқали “Тошкент – ​​Сариосиё – Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам қатновлар режалаштирилган.

185
0
UZBEKISTAN AIRPORTS

Кеча, 30 май куни Сариосиё аэропорти Silk Avia авиакомпаниясининг илк рейсини қабул қилди. Тошкентдан бортида 48 нафар йўловчи билан учган самолёт маҳаллий вақт билан соат 15:41 да аэропортга келиб қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан, йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида кутиб олинди. Бу ҳақда Uzbekistan airports Матбуот хизмати хабар қилди. 

Silk Avia авиакомпанияси томонидан “Тошкент – ​​Сариосиё – Тошкент” йўналиши бўйича АТР-72-600 самолётларида мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта – чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, вилоят аэропортида аэродромнинг сунъий юзаларида, яъни учиш-қўниш йўлаги, бурилиш йўлакчаси ва самолётлар учун туриш жойларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу реконструкция ишларидан сўнг аэропорт 29 апрель куни биринчи техник парвозни қабул қилди.

Бир ой ичида 1100 квадрат метр майдон ва соатига 100 нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги терминал қуриш бўйича барча ишлар якунланди. Бугун Сариосиё аэропорти мунтазам рейсларни амалга ошира бошлаб, илк йўловчиларини қабул қилди.

185
0

Изоҳ