• 12 790 сўм
    22.17
  • 14 486 сўм
    86.4
  • 163 сўм
    -0.03
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 790 сўм
    22.17
  • 14 486 сўм
    86.4
  • 163 сўм
    -0.03
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 30 май 20:24

Аҳолининг 40%и автомобиль йўллари пиёдалар учун хавфсиз эмаслигини тасдиқлади

"Юксалиш" ҳаракати томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, республикадаги йўллар ҳолатига нисбатан салбий фикрлар билдирилган.

73
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, "Юксалиш" ҳаракати томонидан "Автомобиль йўлларида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш, автомобиль йўллари ва ички йўллар ҳолати бўйича" аҳоли ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди.

Сўровда жами 2743 нафар респондент қатнашиб, уларнинг 46,36 фоизи қишлоқда яшовчилар ва 44,94 фоизини шаҳар аҳолисини ташкил этган.

Респондентларнинг 35,55 фоизи ўз яшаётган ҳудудидаги автомобиль йўлларининг умумий ҳолатини "яхши", 27,95% - "қониқарли", 18,01% - "қониқарсиз", 10,38% - "аъло", 7,71% эса "жуда ёмон" баҳолади. Бу аҳоли ўртасида йўлларнинг ҳолати ва уларда амалга оширилаётган ишларга нисбатан салбий муносабат борлигини акс эттиради.

Респондентларнинг 39,24% ўзи яшайдиган ҳудуддаги автомобиль йўллари пиёдалар учун хавфсиз эмаслигини қайд этган бўлса, 38,98% "ўртача" ва 21% "хавфсиз" деб жавоб берган. Шу билан бирга, сўров иштирокчиларининг 40,99% аҳоли пунктларидан ўтган автомобиль йўлларидаги пиёдалар кесиб ўтиш жойларида хавфсизлик таъминланганини қайд этган бўлса, 30,87% хавфсизлик таъминланмаган, деб жавоб берган, 27,07% эса хавфсизлик "етарлича эмас"лигини билдирган.

Ушбу рақамлар аҳоли пунктидаги пиёдалар хавфсизлиги билан боғлиқ инфратузилмада камчиликлар борлигини кўрсатди.

Шунингдек, 44,61% респондент ўз яшаш ҳудудида пиёдалар йўлаклари (тротуарлар) борлигини қайд этган бўлса, 28,75% "йўқ" ва 25,47% "тўлиқ эмас" деб жавоб берган.

Пиёдалар йўлакларининг ногиронлиги бор (аравачадаги) инсонлар учун қулайлиги бўйича 39,82% респондент "қисман қулайлик бор", 38,98% - "қулай эмас", 20,64% -"қулай" деб жавоб берган.

Йўлларни яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш учун, асосан, йўлларни кенгайтириш, сифатли таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифлар билдирилган.

Сўров натижалари Ўзбекистондаги автомобиль йўлларининг умумий ҳолати ва пиёдалар хавфсизлиги борасида аҳоли ўртасида жиддий ташвиш мавжудлигини тасдиқлади. Айниқса, йўллар ҳолатига нисбатан билдирилган салбий фикрлар, пиёдалар учун хавфсизлик даражасининг пастлиги, пиёдалар йўлаклари ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай инфратузилманинг етарли эмаслиги бу соҳадаги тизимли муаммоларни очиқ-ойдин намоён қилмоқда.


73
0

Изоҳ