• 12 790 сўм
    22.17
  • 14 486 сўм
    86.4
  • 163 сўм
    -0.03
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 790 сўм
    22.17
  • 14 486 сўм
    86.4
  • 163 сўм
    -0.03
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 30 май 19:02

Тошкентдаги 2 та метро бекати 3 ойга вақтинчалик ёпилади

8 июндан бошлаб, профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

316
0

Маълум қилинишича, Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлар амалга оширилади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК маъмурияти Матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 8 июнь санасидан бошлаб, 2 та бекат “Турон (13-бекат) - Қипчоқ (14-бекат)” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.

“Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, “Қипчоқ–Қурувчилар–Қипчоқ” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади”,- дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.


316
0

Изоҳ