• 12 790 сўм
    22.17
  • 14 486 сўм
    86.4
  • 163 сўм
    -0.03
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 790 сўм
    22.17
  • 14 486 сўм
    86.4
  • 163 сўм
    -0.03
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Коронавирус 30 май 14:08

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарор — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбари коронавируснинг янги штамми шиддат билан тарқалаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

229
0
ССВ

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда коронавируснинг янги тўлқини бутун дунёни қамраб олгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Хусусан, касалланиш ҳолатларининг кўпайиши штаммнинг NB.1.81 варианти билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирга ўрин йўқ.

“Шу йил март ойида коронавируснинг Хитойда аниқланган NB.1.81 штамми баъзи мамлакатлар бўйлаб тарқалаётгани ҳақида маълумотлар бор, — дейди мутахассис. — Лекин, СOVID-19 нинг янги тўлқини дунёни қамраб олмоқда, деган хабарлар асоссиз.

Унинг қўшимча қилишича, дунёда касалликнинг янги тўлқини пайдо бўлиш эҳтимоли деярли нолга тенг.

229
0

Изоҳ