• 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 30 май 10:31

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл узр сўраб чиқди — видео

“Права”сиз машина бошқарган ушбу ҳуқуқбузар аёлга қонуний чора кўрилди.

188
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл киши ва ИИО ходими ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ЙПХ ходими Gentra русумли автомобилни тўхтатган. Ҳайдовчининг монитордан фойдаланиб келаётгани аниқлангани сабабли ходим унга маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган. Шунда ҳайдовчи қўл қўйишдан бош тортиб, ходимга қаршилик кўрсатган.

Сўнгра ҳайдовчининг ортидан аёл киши келиб, ходимга нисбатан турли ҳақоратли сўзларни ишлатган.

Аниқланишича, жанжал кўтарган аёлнинг ҳужжатлари ҳам текширилганда, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги маълум бўлган.

Қолаверса, машинасининг олди ойнасидаги тонировка учун рухсатномаси йўқлиги аниқланган.

“Мени видеога олишни бошлади. Видео олмаслиги учун қўлларидаги телефонни олиб қўйдим. Кейин жарима майдонига олиб борамиз дейишди. Биринчи қаршилик кўрсатдим. Сўнгра жарима майдонига бордим. Ўзим билмаган ҳолда яъни жаҳл устида ҳақоратли сўзларни ишлатдим. Ички ишлар ходимларидан ва халқимиздан ҳақоратли сўзлар ишлатганлигим учун узр сўрайман”,- дейди аёл ҳайдовчи.

Жамоат жойида юриш-туриш қоидасини қасддан менсимасдан ҳаракат қилган, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган ва ЙПХ хизмати инспекторини обрўсизлантиришга уринган ушбу қоидабузарлар устидан суд мажлиси ўтказилди.

Суд қарорига кўра, аёл ҳайдовчи МЖтКнинг 41-моддаси, 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан БҲМнинг 30 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Эркак ҳайдовчи МЖтКнинг 183-194- моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


188
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш