• 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 857 сўм
    22.74
  • 14 673 сўм
    10.55
  • 163 сўм
    0.8
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 29 май 21:36

Кибержиноятлар сабаб фуқароларнинг 1,9 трлн сўм маблағлари "ухлатилган"

Таъкидланишича, сўнгги 5 йилда ушбу жиноятлар 9,1 баробарга ошди.

108
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, сўнгги беш йилликда кибержиноятлар 68 баравар, биргина ўтган йилда эса 2023 йилдагига нисбатан 9,1 баравар ошган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази Матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу даврда кибермакондаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар сони 34 баравар кўпайган.

Мазкур жиноятлар натижасида фуқароларнинг 1 трлн 909 млрд сўмдан ортиқ маблағи талон-торож қилинган.

2019 йилда ахборот технологиялари орқали 18 турдаги 863 та жиноят содир этилган бўлса, 2024 йилда 62 турдаги 58 минг 800 та жиноят қайд этилган.

2023 йилда кибержиноятларнинг умумий жиноятчиликдаги улуши 6,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йилда 44,4 фоизга етиб, деярли ҳар иккита жиноятнинг бири ахборот технологиялари орқали содир этилди.

Кибержиноятларнинг асосий қисмини (98 фоизи) банк карталари билан боғлиқ жиноятлар (киберўғрилик ва киберфирибгарлик) ташкил этмоқда.

Кибержиноятлар асосан қуйидаги усулларда содир этилмоқда:

- 60 фоизи зарарли ҳаволалар ва дастурлар юбориш орқали банк картаси ёки мобил қурилма бошқарувини қўлга киритиш йўли билан;

- 16 фоизи турли алдовлар билан банк картаси ҳамда мобил иловалардаги аккаунтлар бошқарувини тасдиқловчи СМС кодни қўлга киритиш йўли билан;

- 4 фоизи шахс номига онлайн кредит расмийлаштириш орқали;

- 11 фоизи онлайн савдо платформаларидаги фирибгарликлар орқали;

- 9 фоизи турли усулдаги фирибгарлик схемалари орқали фуқароларнинг пул маблағларини жалб қилиш тарзида содир этилмоқда.

"Мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қатор ҳуқуқий ва ташкилий техник чоралари кўриб келинмоқда",- дейилади хабарда.


108
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш