Аввалроқ, Тошкент вилоятида 20 ёшли ҳомиладор аёл шифохонада вафот этгани ва ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида "Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми, оғир гепатоз, ўткир жигар етишмаслиги, уросепсис, септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.
Жиноят иши ҳужжатларида келтирилишича, аёлнинг саломатлиги тўлиқ ўрганилмасдан туриб, унга нисбатан дори воситаси юборилган ва бу келиннинг ўлимига сабаб бўлган.
Марҳуманинг онаси ушбу бахтсиз ҳодисани қуйидагича изоҳлади.
"Куёвимга боргандан кейин тилхат ёздириб олмоқчи бўлган. Операцияга олиб кириб кетяпмиз деб. Сўнгра мен бақирдим. Мени болам операция ҳолатида келмаган-ку,- деганимда улар хавотир олманг боласи 7 ойлик туғилади деди. Кирсам, юрагига ток улаяпти экан. Ўша пайтда мени қизимнинг жони узилиб бўлган",- дейди марҳуманинг онаси.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Бўка тумани судида кўриб чиқилди. Судланувчи акушер-гинекологга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл ЖКнинг 116-моддаси 4-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга нисбатан 3 йил муайян ҳуқуқдан, яъни соғлиқни сақлаш тизимларида тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ