Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари Ғайрат Фозилов Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйега ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйе жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган биринчи "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити якунларини юксак баҳолади.
Еврокомиссия раҳбари ЕИнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканини тасдиқлади.
Изоҳ