Тасаввур қилинг: Амир Темур хиёбонидан атиги 15 дақиқалик масофада, 3,5 гектарлик ҳайратланарли майдонда ҳақиқий билим ва имкониятлар шаҳарчаси қад ростлаган. Oxbridge International School’нинг янги кампуси – бу ҳар бир боланинг уйғун ривожланиши, илҳомлантирувчи ижоди ва ўзига ишонч билан юксалиши учун мўлжалланган 40 000 квадрат метр майдон демакдир.
Очиқ эшиклар кунида сизни нималар кутмоқда?
Бу ота-оналар учун таълим инновациялар ва ғамхўрлик билан учрашадиган оламга назар ташлаш учун ноёб имкониятдир:
● Педагоглар билан юзма-юз танишув: Фарзандларингизга билим оламида устоз ва йўлбошчи бўладиган юқори малакали ўқитувчилар билан суҳбатлашинг.
● Кампус бўйлаб экскурсия: Энг янги болалар боғчаси ва мактаб бўйлаб мароқли саёҳат қилинг. Сиз ўз кўзингиз билан кўрасиз:
— UEFA стандартидаги футбол майдони – бўлажак чемпионлар учун;
— Учта ёпиқ сузиш ҳавзаси илғор ускуналар билан – саломатлик ва спорт ғалабалари учун;
— Иккита кенг мажлислар зали (220 ва 700 ўринли) – ёрқин тадбирлар ва истеъдодларни кашф этиш учун;
— Замонавий спорт ва гимнастика заллари, шинам коворкинглар ва бой кутубхона;
— Белгиядан келтирилган DAIKIN ҳаво тозалаш ва совутиш тизими – идеал ва соғлом микроиқлимни таъминлайди.
● Раҳбарият билан учрашув: Барча бўлимлар – болалар боғчаси, рус мактаби ва IB халқаро мактаби директорларининг илҳомлантирувчи нутқларини тингланг. Улар мактаб фалсафаси, ноёб таълим дастурлари ва ўқувчилар олдида очиладиган истиқболлар ҳақида батафсил сўзлаб беришади.
Нима учун айнан Oxbridge International School – Яшнобод кампуси?
Шунчаки мактаб эмас, балки ҳар бир бола муваффақиятга ўз йўлини топа оладиган экотизим яратилди:
● Болалар боғчаси: Билим оламига илк ишончли қадамлар учун ғамхўр маскан.
● Рус мактаби: Рус тилида чуқур академик билимлар, танқидий фикрлаш, ижодкорлик ва XXI аср кўникмаларини ривожлантириш.
● IB Мактаби (Халқаро Бакалавриат): Халқаро миқёсда тан олинган, фанлараро фикрлашни, глобал онгни ривожлантирадиган ва дунёнинг ТОП-100 университетлари, жумладан, УUniversity of Edinburgh, King‘s College London каби олийгоҳларга эшик очадиган дастур. Бизнинг битирувчиларимиз аллақачон ушбу университетларда "Foundation"сиз таълим олишмоқда.
Очилиш шарафига эксклюзив таклиф – "Таъсисчи ойлалар чегирмаси"! Янги кампуснинг биринчи 100 нафар ўқувчиси учун биринчи ўқув йилига 30% чегирма!
● Иккинчи ўқув йили учун қўшимча 10% чегирма. Жойлар сони чекланган. Фарзандингизга мисли кўрилмаган шартларда жаҳон даражасидаги таълим олиш имкониятини тақдим этишга шошилинг!
Oxbridge International School’нинг янги кампуси – бу шунчаки инфратузилма эмас. Бу Марказий Осиёда таълим сифати бўйича янги мезон бўлиб, у ерда ҳар бир ўқувчининг салоҳиятини очиш учун идеал шароитлар яратилган. Мактаб жаҳон миқёсида дадил рақобат қила оладиган битирувчиларни тайёрлайди.
30 май куни соат 10:30 да Oxbridge International School – Яшнобод кампусида бўлиб ўтадиган Очиқ эшиклар кунига қўшилинг!
Манзил: Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчаси, 29-уй.
Фарзандингизнинг порлоқ келажаги сари қадам ташланг.
Рўйхатдан ўтинг ва ўз жойингизни банд қилинг ёки +998 91 785 15 55 рақами орқали қўнғироқ қилинг.
Oxbridge International School — энг яхшисини танлайдиган оилалар учун!
Сайт: oxbridgeschool.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
Изоҳ