Ҳиндистоннинг Покистонга берган зарбалари оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, икки нафари бедарак йўқолди, 35 нафари яраланди. Бу ҳақда Покистон армияси жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси (ISPR) бош директори, генерал-майор Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди.
"Генерал-майор Аҳмад Шариф Ҳиндистон зарбалари оқибатида саккиз нафар покистонлик ғалок бўлгани, яна 35 нафари яраланганини маълум қилди," - дея аниқлик киритди Geo News телеканали.
Чаудрининг айтишича, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Сиалкот, Шакаргарҳ ва Муридке шаҳарлари ҳамда Котли қишлоғининг фуқаролик инфратузилмасига зарбалар берган. Оқибатда масжидлар, дорихона, турар жойлар, маданият ва тиббиёт муассасаларига зарар етган.
Ҳиндистон қуролли кучлари 7 май куни "Синдур" операциясини бошлади, унда Покистоннинг террорчилик инфратузилмаси ва у босиб олган Жамму ва Кашмирга тўққизта зарба берилди. Ўз навбатида, Покистон Ҳиндистон ҳужумларидан кейин жавоб ҳаракатларини амалга оширди. Аниқланишича, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг учта қирувчи самолётини, жумладан, иккита Рафале самолётини уриб туширган.
Кейинроқ Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон томонининг "бемаъни ҳаракатлари" ядро қуролига эга бўлган икки давлатни йирик можарога яқинлаштирганини таъкидлади.
Изоҳ